Жиззахдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Шароф Рашидов тумани «Учтепа» маҳалласи ҳудудида жойлашган Jizzax Instural To’qima масъулияти чекланган жамиятига қарашли пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ярим соат ичида ёнғинни бартараф қилган. Ёнғин оқибатида 1 та 14-сонли ғарамнинг устки қисми тўлиқ ва 15-сонли ғарамнинг устидаги «Султон» навли пахта толалари ёнган. Оқибатда 35-40 килограмм пахта толалари ёниб зарарланган. Унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилаётгани маълум қилинган.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Аввалроқ Қамчиқ довонида пахта ортилган юк машинаси ёниб кетганди. Шунингдек, Фарғонадаги пахта тозалаш заводида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди