8:36 | 16.10.22 375
Ўзбекистонда ўтган тўққиз ойда 40 мингга яқин пиёда жаримага тортилди
Маълум қилинишича, пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида бир неча ЙТҲлар содир бўлмоқда
Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 37 мингдан ортиқ пиёда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жазоланди, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида бир неча йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда. 37 870 нафар пиёдага нисбатан тегишли ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилган.
Йўл-транспорт ҳодисалари соғлиққа салбий таъсир қилиб, ўлим, жароҳат ёки ногиронликка сабаб бўлиши мумкин, дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Фарғонада Spark уриб юборган пиёда вафот этди — видео