Қашқадарёда Spark бетон тўсиққа урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Қашқадарё вилояти Косон туманида Spark бетон тўсиққа урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўли. Бу ҳақда NasafNews хабар берди.
Қайд этилишича, 16 октябрь куни Косон тумани Оброн маҳалласи ҳудудидан ўтган А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау йўналишидаги ҳалқаро автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган Spark ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлни ажратиб турган бетон тўсиққа урилиб йўл-транспот ҳодисаси содир этган.
Оқибатда ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг бир нафар йўловчиси эса шифохонада вафот этган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси хузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Cobalt бетон тўсиққа урилганди. Шунингдек, Фарғонада юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti дарахтга урилгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир: