Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 100 кгдан ортиқ яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 110 килограмм гўшт тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «NasafNews» хабар берди.

Фото: NasafNews

Қайд этилишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан Китоб туманида жойлашган «Мингчинор» Йўл-патруль масканида назорат рейд тадбирлари олиб борилган.

Тадбирлар давомида «Қашқадарё-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.К. бошқарувидаги «Nexia-2»да ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган жами 110 килограмм оғирликдаги сифатсиз гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ёқиш йўли орқали йўқ қилинган.

Аввалроқ Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозорида 188 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг савдосига чек қўйилганди. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилган.

Шунингдек, Тошкентга келиб чиқиши номаълум 250 килограмм гўшт олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади