Россия иқтисодиёти «чуқур рецессия»ни бошдан кечирмоқда — Xалқаро валюта жамғармаси

Россия иқтисодиёти 2022-2023 йилларда чуқур рецессия туфайли пасаяди, деди Халқаро валюта жамғармасининг Европа департаменти раҳбари (ХВЖ) Алфред Каммер 14 октябрь, жума куни журналистлар учун ўтказилган брифингда.

Қайд этилишича, Москвага қарши халқаро санкцияларнинг салбий таъсири туфайли Россия иқтисодиёти аллақачон «чуқур» таназзулга юз тутган. Шу билан бирга, ўсиш суръатларининг секинлашиши 2023 йилда ҳам давом этади. Россияда 2022-2023 йиллар иқтисодиётининг ўсиш суръати салбий бўлади. Бу иқтисодиётда рецессия дейилади.

Каммерга кўра, Eвропа минтақасидаги бошқа давлатлар ҳам муаммоларга дуч келмоқда, лекин улар Россия каби «чуқур рецессия»га тушиб қолмаган.

Шунингдек, ХВЖ тадқиқот департаменти директорининг ўринбосари Петя Коева-Брукс энергия экспортини қайта тақсимлаш, давлатнинг иқтисодиётга сезиларли таъсири ва рублнинг мустаҳкамланиши Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлашнинг асосий омиллари бўлганлигини таъкидлади.

Халқаро валюта жамғармаси октябрь ойидаги ҳисоботида Россия иқтисодиёти учун прогнозини яна яхшилади: 2022 йилда 6 фоиз ўрнига 3,4 фоизга пасайиши, 2023 йил июль ойидаги прогнозга нисбатан 3,5 фоиздан 2,3 фоизга пасайиши кутилмоқда.

Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг прогнозига кўра, 2022 йилда Федерациянинг номинал ялпи ички маҳсулоти 146 триллион рублни ташкил этади, 2023 йилда деярли 150 триллион, 2024 йилда 159,7 триллион ва 2025 йилда 170,6 триллион рублни ташкил қилади.

Аввалроқ Россия қўшинларининг Украина ҳудудига бостириб кириши биланоқ Ғарб компаниялари рус мижозлари билан ишлашни тўхтата бошлади ёки қўшма бизнесни тарк этди. Баъзилар буни санкциялар ёки бизнес юритишдаги қийинчиликлар туфайли қилди, бошқалар эса очиқчасига урушаётган мамлакат билан ишлашга тайёр эмаслигини айтди. «BBC» сўнгги бир неча кун ичида Россия бозорини тарк этган йирик компаниялар рўйхатини тузганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди