«Россия уруш бошидан бери 6 мингдан ортиқ техникасидан айрилди» — NYT

Россия армияси Украинага нисбатан кенг кўламли босқинини бошлаганидан бери 6 мингга яқин техникасидан айрилди. Бундан ташқари, мамлакат ўқ-дориларни шу қадар юқори тезликда ишлатишда давом этмоқдаки, уни тезда алмаштириб бўлмайди. Бу ҳақда The New York Times газетаси Америка ҳукуматига таяниб маълум қилди.

Фото: Reuters

Санкциялар боис Россияда эҳтиёт қисмлар етишмовчилиги кузатилмоқда, бунинг оқибатида ҳарбий техникалар ишлаб чиқариш ва таъмирлашда муаммолар бошланган. Оқ уй Москванинг қуролланишни ишлаб чиқариш жараёнини мураккаблаштириш учун санкциялар пакетига яна қайси материал ва технологияларни киритиш кераклигини аниқламоқда.

Шунингдек, у ерда Россия чекловларни четлаб ўтган ҳолда Ғарб технологиялари ва эҳтиёт қисмларини қўлга киритишга уринмоқда. Бундан ташқари, у Эрон ва Шимолий Кореяга мурожаат қилган.

Таъкидлаш керакки, Россия ҳозирча қанча ҳарбий техникасини йўқотганини маълум қилмаган. Orux таҳлилий лойиҳаси маълумотларига кўра, Россия Украинада 7 мингдна ортиқ ҳарбий техникасидан айрилган. Украина армияси Бош штабининг таъкидлашича, гап 10 мингдан ортиқ техникалар йўқ қилингани ҳақида кетмоқда.

Октябрь бошларида The Wall Street Journal Россия армияси Украина ҳудудига исталган ғарб давлати уруш вақтида Украинага тақдим этган ҳарбий техника ва қуроллардан кўрпб техникани юборганини ёзганди.

Аввалроқ Forbes журналининг украинча версияси 10 октябрь куни Украина шаҳарларига уюштирилган ҳужумга Россия 400-700 миллион доллар сарфланганини маълум қилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди