Россиядаги ҳарбий машғулот майдончасида содир бўган отишмада 10 дан ортиқ кўнгиллилар ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилоятидаги ҳарбий машғулот майдончасида 15 октябрь куни содир бўлган отишмада 11 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Меduzа» хабар берди.

Фото: ТАСС

Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, шанба куни кўнгиллилар билан ўтказилган ўт очиш машғулотларида МДҲ мамлакатларининг биридан бўлган икки нафар қуролланган киши майдончадагиларга қарата ўқ узган.

«Sota»нинг таъкидлашича, Вазирлик эълон қилган рақамлар ўзгартириб кўрсатилган. Манба ўзи таянаётган гувоҳ маълумоти билан, 22 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши яраланганини маълум қилган.

Мудофаа вазирлигининг версиясига кўра, отишма уюштирганлар икки киши бўлган ва воқеа жойида иккаласи ҳам отиб ўлдирилган. Норасмий маълумотларда эса улар уч нафар бўлгани ва улардан бири қочиб кетишга муваффақ бўлгани айтилган. Воқеа эрталаб содир бўлишига қарамай, Вазирлик уни кечаси эълон қилган.

Шунингдек, Брянск вилояти губернатори Вячеслав Гладков воқеани «даҳшат» деб атаб, кўплаб ҳарбий хизматчилар вафот этгани ва жароҳатланганини таъкидлаган. У қурбонлар орасида Белгород вилояти аҳолиси йўқлигини маълум қилган.

Блогер Анатолий Шарий тақдим этган маълумотларга кўра, ҳарбий хизматга кўнгилли сифатида ёзилган ва кейинчалик юқорида келтирилган ҳолатни келтириб чиқарганлар Тожикистонлик бўлган. Улар мерганлар томонидан отиб ўлдирилган.

Фото: Анатолий Шарий

Аввалроқ Иркутск вилоятининг Усть-Илимск шаҳрида эркак «военкомат»да отишма уюштиргани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди