Самарқандда автобус ҳайдовчиси ва кондуктори жанжаллашди
Самарқанд шаҳрида йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари иштирокида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2022 йил 10 октябрь куни соат 16:30да Самарқанд шаҳар Дахбед-Рудакий кўчалари кесишмасида йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж., 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори билан йўловчи олиш бўйича ўзаро тортишиб қолиб, жанжал юзага келган.
Жанжал давомида томонлар бир-бирларига тан жароҳати етказган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида икки йўловчи автобуси пойга ўйнаши оқибатида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди