«Хитой Тайванга нисбатан куч ишлатиш ҳуқуқидан ҳеч қачон воз кечмайди» — Си Цзиньпин

Си Цзиньпин 16 октябрь куни бўлиб ўтган Хитой Коммунистик партиясининг ХХ съездида нутқ сўзлади. Бу ҳақда «Меduzа» хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу съездда 2012 йилдан бери партияни бошқариб келаётган Президент Си Цзиньпин Марказий Қўмитанинг бош котиби сифатида учинчи муддатга қайта сайланиши кутилмоқда.

съезднинг биринчи кунида нутқ сўзлаган Си Цзиньпин Хитойнинг ҳарбий ва технологик ривожланишини тезлаштиришга чақирган. Шу билан бирга Тайванга қарши ҳарбий куч ишлатишга тайёрлигини, Пекин у билан тинч «бирлашишга» интилишда давом этишини таъкидлаган.

«Тайван муаммосини ҳал қилиш Хитой халқига боғлиқ ва Хитой ҳеч қачон куч ишлатиш ҳуқуқидан воз кечмайди, балки уни тинч йўл билан ҳал қилишга интилади», — деган Си Цзиньпин.

Хитой ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Тайван бунга жавобан суверенитетидан қайтмаслигини, эркинлик ва демократия борасида муросага бормаслигини айтган.

Август ойида АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи ортидан Хитой Тайван яқинида уруш ўйинларини уюштирганидан сўнг Пекин ва Тайван ўртасидаги кескинлик ошди. Бу ҳарбий ҳаракатлар қисқарган суръатда давом этди.

Си Цзиньпин 2017 йилда Конгрессдаги нутқида «хавфсизлик» сўзини 73 марта ишлатган. 2017 йилда конвенциядаги нутқида эса у бу сўздан 55 марта фойдаланган. Хитой раҳбари 2022 йилдаги нутқи давомида «ислоҳатлар» сўзини 16 марта, беш йил аввал эса 70 марта ишлатган, деб ёзади Reuters.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифи туфайли Хитой билан Ғарб муносабатлари ёмонлашган. Чунки Хитой томони бунга норозилик билдирган ва ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлаганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди