Белгороднинг ўққа тутилиши оқибатида бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти ўққа тутилиши оқибатида бир оиланинг уч нафар азоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Қайд этилишича, 16 октябрь куни ҳаво ҳужуми уюштирилган. Оқибатда бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлган. Шунингдек, бир нафар кекса одам бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Вилоят губернатори Вячеслав Гладкинга кўра, Шебекинский туманида яшовчи эркак мина босиб олиши оқибатида оёқлари жиддий жароҳатланиб касалхонага ётқизилган. Ҳозирги аҳволи ҳақида маълумотлар йўқ.

Сўнгги кунларда Белогорд ҳудуди мунтазам равишда ўққа тутилмоқда. 13 октябрь куни  ракета зарбаси берилганидан кейин кўп қаватли бино томининг бир қисми қулаб тушди. 14 октябрда шаҳардаги электр подстанцияси ўққа тутилди ва ёниб кетди. 15 октябрда, худди шу нарса нефть омборида содир бўлди.

Белгородда отишмалар Россиянинг Украина ҳудудига, шу жумладан энергетика инфратузилмаларига ҳужумларни кучайтириши ортидан бошланди.

Аввалроқ Украинанинг Николаев вилоятида кучли портлашлар содир бўлгани, Кривой Рог, Киев, Одесса ва Винница вилоятларида портлашлар юз бергани, Запорожье бир ҳафтада тўртинчи марта ўққа тутилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди