Бугун оқшоми. Яна чанг ичида қолган Тошкент, 14 миллион сўм учун ўлдириб кетилган ҳайдовчи, Россияда қулаб тушган ҳарбий самолёт

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Тошкентда тез ёрдам ходимлари калтакланди

Тошкент шаҳри Миробод туманида 16 октябрь, якшанба куни 22 ёшли эркак тез ёрдам ходимларини калтаклади. Қайд этилишича, маст ҳолда ётган эркакка ёрдам бериш учун чақирилган тез ёрдам ходимлари унга муолажа қилаётган вақтда, маст эркак уларга нисбатан куч ишлатган. Шунингдек, «Тез ёрдам» автомобилининг ўрта эшигини юлиб олиб, 64 ёшли ҳайдовчисига тан жароҳати етказган.

Текширувлар натижасида, у бош мия ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, чап тизза соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси билан нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Шунингдек, кўчма бригада шифокори М.З. шифохонада амбулатор тартибда мутахассислар кўригидан ўтказилиб, унга қорин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси қўйилган.

Ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом эттирилаётгани маълум қилинган.

Фарғонадаги қадоқлаш цехида ишлаётган устани бункер босиб қолди

Фарғонадаги акциядорлик жамиятларидан бирида қадоқлаш цехида ишлаётган усталардан бирини бункер босиб қолди. Қайд этилишича, 17 октябрь куни «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» акциядорлик жамияти ҳамда «Metall Universal 777» масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган шартномага асосан корхона ҳудудида, жумладан, қадоқлаш цехида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларида, ўғит қадоқлаш ускунаси бункери остидаги металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида, бункер қулаб тушган.

Оқибатда, «Metall Universal 777» масъулияти чекланган жамияти ишчиси қулаб тушган бункер остида қолиб, вафот этган. Ҳозирда дастлабки экспертиза ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Наманганда катта тезликда ҳаракатланган Epica 9 ёшли болани уриб юборди

Наманган вилоятида 27 сентябрь куни катта тезликда келаётган Epica 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Қайд этилишича, «Нуробод» маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида Наманган шаҳар йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Косонсой туманида яшовчи фуқаро Epica’да ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 2013 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида бола тан-жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Тошкентда чанг бўрони кузатилиши ҳақида хабар берилди

«Ўзгидромет»нинг шошилинч ахборотида Тошкентда 17 октябрь куни соат 18:00 дан, 23:00 га қадар чанг бўрони кузатилиши мумкинлиги хабар қилинди. «Ўзгидромет» аҳолига чанг тўзони вақтида амал қилиш учун бир қанча тавсиялар берди. Бу орада эса Ўзбекистон пойтахти дунё бўйича биринчи ўринга кўтарилиб олди — ҳавонинг ифлосланиши бўйича.

Тошкент вилоятида 14 миллион сўм учун 26 ёшли ҳайдовчи ўлдириб кетилди

Тошкент вилоятида 26 ёшли ҳайдовчини ўлдириб 14 миллион сўм пулини ўғирлаганларга нисбатан чора кўрилди. Қайд этилишича, жиноятни содир этганлар уч киши бўлиб, улардан бир нафари 31 ёшда, икки нафари 19 ёшда бўлган.Тошкент-Сирдарё йўналишида ҳаракатланадиган 26 ёшли ҳайдовчи билан Бўстонлиқ туманига олиб бориб қўйишни келишган айбланувчилар, уни алдов йўли билан Қуйи Чирчиқ тумани «Толовул» маҳалласи ҳудудига олиб бориб, пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга киритган ва марҳумни бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Дунёда нима гап?

Москвада қисман сафарбарлик якунланди

Москвада эълон қилинган қисман сафарбарлик якунланди. Сафарбарликка жалб этилганларни тўплаш пунктлари 17 октябрь куни соат 14:00 да ёпилди. «Сафарбарлик жараёнида яшаш жойи ва корхоналарга юборилган чақирув қоғозлари ўз кучини йўқотади», — деб ёзади шаҳар мери Сергей Собянин.

Фото: «Smotrim.ru»

Россияда кўп қаватли уйлардан бирига ҳарбий самолёт қулаб тушди

Россиянинг Краснодар ўлкаси Ейск шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирига СУ-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти келиб урилди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолётдан икки нафар учувчи катапульта қилиш орқали сакраб қолишга улгурган. Самолёт қулаган ерда камида бир киши ҳалок бўлган, яна бир нафар бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

 

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди