Эрондаги сиёсий маҳбуслар сақланадиган қамоқхонада ёнғин чиқди — видео

Теҳрондаги сиёсий маҳбуслар сақланувчи «Эвин» қамоқхонасида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради BBC News.

Фото: BBC News

Эрон ҳукумати баёнотига кўра, ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, яна 61 киши жароҳатланган. Манбаларнинг таъкидлашича, жабрланганлар сони аслида бундан кўп.

Расмий баёнотда келтирилишича, ёнғин бинонинг «босқинчи ва безорилар» қанотидаги бир гуруҳ маҳкумлар томонидан содир этилган тартибсизликлар вақтида кийим-кечак сақланадиган омбордан бошланган. Мамлакат прокуратурасининг қайд этилишича, кўнгилсиз ҳодиса Эронда сўнгги ҳафталарда содир бўлаётган норозилик намойишларига боғлиқ эмас.

15 октябрь кечаси қамоқхона ташқаридан олинган видео эълон қилинган. Унда ўқ ёки портлаш овозларига ўхшаш товушларни эшитиш мумкин. Ғарб ОАВларининг ёзишича, роликда «диктаторга ўлим» дея бақиришган.

Эслатиб ўтамиз, Эронда ҳижобни нотўғри ўрагани учун полиция томонидан ушланиб, калтакланиши оқибатида вафот этган 22 ёшли Маҳса Амини сабаб норозилик намойишлари бошланганди. Мамлакат полицияси ҳижоб сабаб қўлга олинган қизнинг ўлимини бахтиз ҳодиса деб атаган. Сентябрь охирларида Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилганди.

Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди