Фарғонадаги қадоқлаш цехида ишлаётган устани бункер босиб қолди

Фарғона вилоятидаги «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» акциядорлик жамиятининг қадоқлаш цехида ишлаётган ишчини бункер босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати «Bugun.uz»га қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, 17 октябрь куни «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» акциядорлик жамияти ҳамда «Metall Universal 777» масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган шартномага асосан корхона ҳудудида, жумладан, қадоқлаш цехида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларида, ўғит қадоқлаш ускунаси бункери остидаги металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида, бункер қулаб тушган.

Оқибатда, «Metall Universal 777» масъулияти чекланган жамияти ишчиси қулаб тушган бункер остида қолиб, вафот этган. Ҳозирда дастлабки экспертиза ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди