Жиззахда 250 млн сўм қарзини қайтармаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 250 миллион сўм қарзини қайтармаган шахсга жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради «Постда» нашри.

Маълум қилинишича, ички ишлар органларига ушбу туманнинг «Мўлканлик» маҳалласида яшовчи Д.А. мурожаат қилиб, Жиззах шаҳрининг «Улуғбек» маҳалласида истиқомат қилувчи А.Ғ.дан 250 миллион сўм пулини ундиришда ёрдам сўраган.

Аниқланишича, 2022 йилнинг январь ойида «11 кундан сўнг қайтариб бераман» дея А.Ғ. жабрланувчидан қарзга 250 миллион сўм пул олган, лекин ваъдасида турмаган.

Ҳолат бўйича фирибгарликда гумонланаётган шахсга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкентда дўкон сотувчисини 537,2 млн сўмга чув туширган шахс ушлангани, Фарғонада фолбин аёлнинг 4,5 млн сўмлик тилласи ва 50 минг сўм пулини олиб кетгани, Тошкент вилоятида 2,3 млрд сўмлик «объём» олиб бермоқчи бўлган эркак ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди