Киев мэри шаҳар марказида иккита портлаш содир бўлганини маълум қилди

Киев вилоятида ҳамда Украинанинг бир нечта вилоятидаги объектларда ҳаво треговаси эълон қилинди. Киев мэри Виталий Кличконинг айтишича, шаҳарда иккита портлаш содир бўлган.

Фото: Фото: «Novostivl.ru»

«Пойтахт маркази — Шевченко туманида портлаш. Барча хизматлар ҳодиса жойига йўл олган», — деб ёзади Кличко Telegram’даги каналига. Шундан кейин у айнан ўша туманда яна бир портлаш содир бўлганини маълум қилган.

Шунингдек, Днепропетровск, Кировоградский, Николаев, Полтава ва Харьков вилоятларида ҳаво тревогаси эълон қилинган. Киевда портлашлардан кейин ёнғин юзага келган. Жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни кечаси Украина шарқи ва жанубида ҳаво тревогаси эълон қилинганди. Николаев вилоятидаги саноат инфратузилмаси объектларида портлашлар содир бўлган.

Аввалроқ Forbes журналининг украинча версияси 10 октябрь куни Украина шаҳарларига уюштирилган ҳужумга Россия 400-700 миллион доллар сарфланганини маълум қилганди.

Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган