Москвада қисман сафарбарлик якунланди

Москвада қисман сафарбарлик бўйича чақирув якунланди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ». Сафарбарликка жалб этилганларни тўплаш пунктлари 17 октябрь куни соат 14:00 да ёпилади.

Фото: «Smotrim.ru»

«Сафарбарлик жараёнида яшаш жойи ва корхоналарга юборилган чақирув қоғозлари ўз кучини йўқотади», — деб ёзади мэр ўзининг блогига. У москваликлар хизмат қилаётган вилоятлар раҳбарияти билан биргаликда «ҳарбий қисмларда ҳаётни яхшилашга ёрдам бериш»ни ваъда қилган.

Россияда 21 сентябрь куни президент Владимир Путиннинг қарори билан қисман сафарбарлик эълон қилинган. Сафарбарликка жалб этилган москваликларга ҳар ойда қўшимча 50 минг рубль тўланади. Сергей Собянин, шунингдек, сафарбарликка жалб этилган фуқароларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни жалб этган. Хусусан, уларнинг болалари мактабларда икки маҳал бепул овқатланади, бутун оилага психологик ёрдам кўрсатилиши таъминланади. Бундан ташқари, сафарбарликка жалб этилганларнинг қариндошлари уларга тўланаётган пулларни олиши мумкин.

Аввалроқ 2022 йилнинг 11 октябрь куни Ростов ва Курск вилоятлари ҳокимияти сафарбарликнинг янги босқичи бошланганини эълон қилганди. Санкт-Петербургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар Светлана Агапитова ҳам сафарбарликнинг биринчи босқичи 10 октябрда якунланиши кераклигини айтганди. Сентябрь ойида «Дождь» телеканали Россияда сафарбарлик уч босқичда — 26 сентябрдан 10 октябргача, 11 октябрдан 25 октябргача ва 26 октябрдан 10 ноябргача бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган.

Шунингдек, Кремль Россияда сафарбарликнинг «иккинчи тўлқини» бошланганини рад этилган. Путин cафарбарлик тахминан икки ҳафтада тугашини маълум қилганди.

Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда