Наманганда илк бор халқаро асал фестивали ўтказилади

Наманганда илк бор халқаро асал фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 28–30 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» истироҳат боғида Биринчи Наманган халқаро асал фестивали ўтказилади. Фестиваль Туризм ва маданий мерос вазирлиги Наманган вилояти Бош бошқармаси томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Фестиваль давомида 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик асаларичилар ўз маҳсулотларини намойиш этади. Шунингдек, тадбир иштирокчилари асал маҳсулотлари, асаларичилик, асал йиғиш ва асалари уйлари ҳақида барча маълумотларни билиб олиш, қолаверса, асал мумидан малҳам ишлаб чиқариш, асаларичилик ҳунармандчилиги буюмларини тайёрлаш, асалнинг бир нечта навларини татиб кўриш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, тадбир дастуридан республикада қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланган «Илмий-амалий конференция» ва асал кўргазмалари, спорт мусобақалари, меҳмонлар учун концерт, шунингдек асаларичилик соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижлик асаларичилик соҳасидаги мутахассислардан маҳорат дарслари ўрин олган.

Фестиваль доирасида «Афсоналар водийси» истироҳат боғида «Энг яхши қадоқланган асал» ва «Энг табиий асал» номинациялари бўйича танловлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Янгиликлар16:07 | 30.11.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси эълон қилинди
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди