Наманганда Nexia трактор тиркамасига урилди — фото

Наманган вилоятида Nexia ва трактор иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 17 октябрь куни соат 04:00 ларда 4Р-112  йўлининг 37-километрида Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Т-2»8 русумли трактор тиркамасининг орқа қисмига келиб урилган.

Оқибатда ҳар икки транспорт техник шикастланган ва Nexia ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, пешона соҳаси йиртилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат бўйича Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан трактор ва тиркамали транспорт воситаларининг техник назорати бўйича тушунтириш ишлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда Nexia «Камаз» тиркамасига урилиб, 2 киши ҳалок бўлгани, Наманганда «Жигули» тўхтаб турган «Волга» тиркамасига бориб урилгани, Навоийда трактор тиркамасига урилган Cоbalt ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди