Ўзбекистонда журналистик фаолиятга аралашганлар жазоланиши мумкин

Ўзбекистонда журналистлар фаолиятига тўсқинлик ёки аралашганлик учун жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Умид Жабборов ЎзАга маълум қилди.

Қайд этилишича, дунё тажрибаси асосида сўз ва матбуот эркинлигини таъминламай туриб, иқтисодий ривожланиш ва фаровонликка эришиб бўлмайди.

«Агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституцияси 67-моддасига бугунги замон нигоҳи билан эътибор берилса, оммавий ахборот воситаларининг ҳамда журналистларнинг касбий фаолиятини кафолатлаш масаласида нисбатан бўшлиқлар вужудга келгани кўринади. Масаланинг моҳиятини эса Ўзбекистон жаҳон Матбуот эркинлиги рейтингидаги ўрнини асталик билан бўлсада, яхшилаб бораётган сўнгги даврда мавзу жамоатчилик ўртасида бот-бот муҳокама бўлаётганидан сезиш мумкин», — деган Умид Жабборов.

Шунингдек, ахборот соҳадаги ҳар қандай қонунчилик ташаббуси муқим қоидаларга асосланган бўлиши, демократик қонунчиликнинг назариёти ОАВ–журналист–жамоатчилик ҳуқуқий занжирига, амалиёти эса уларни тенг шароитларда қўллаб-қувватлаш ғоясига ҳамоҳанг бўлиши керак.

Ўзбекистоннинг ахборот сиёсатида 1991 йилдан 2002 йилгача соҳага тегишли бўлган 5 та яхлит қонун қабул қилинган бўлиб, кейинги даврда қонунчилик босқичма-босқич такомиллашиб келмоқда.

Таҳлиллар Ўзбекистонда сўнгги 6 йил ичида ОАВ сонининг 30 фоизга ошганини, интернет нашрлари эса 2 баробарга кўпайганини кўрсатмоқда. Бугун хусусий медиа ҳиссаси салмоқли экани, уларда муаммолар дадил кўтариб чиқилаётгани алоҳида таъкидланган.

«Тўғри, шу давргача яратилган соҳавий қонунларимизда бир қатор кафолатлар ҳам акс этган. Юқоридаги фактлар ҳам шуни хулосалаб турибди. Аммо, бугунги ҳушёр жамият ва қатъиятли давлат бошқарувини танқидга, қарама-қарши фикрларга тоқатли бўлишга ўргатадиган, сўз эркинлиги учун холис хизмат қиладиган ахборот воситалари ҳамда унда ишловчи журналистлар учун биринчи навбатда конституциявий кафолатлар жуда муҳим. Шунинг учун ҳам Конституциянинг 67-моддаси тўлиқ янги таҳрирда таклиф этилмоқда.

Жумладан, моддада Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ахборотдан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди, деган кенгроқ норма ифода этиляпти.

Дарҳақиқат, сўз эркинлиги ҳуқуқи ва давлатнинг очиқлик сиёсати ўзаро боғлиқ бўлиб, ҳеч қачон қотиб қолмайди. Ривожланса, давлатга ҳам, жамиятга ҳам, мамлакат имижига ҳам бирдек фойда. Таклиф этилаётган янги таҳрирдаги модда айнан шундай муҳит учун кафолатлар ярата олади», — деган Ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси.

Янгиланаётган дунё давлатчилиги амалиётида халқнинг ўз бошқарувига бўлган муносабати замирида у ерда ўрнатилган ахборот сиёсатига пропорционал муносабатини ҳам ифода этади.

Шу жиҳатларга мос тарзда Конституциянинг 67-моддаси мустақил иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда. Яъни: «Оммавий ахборот воситаларининг ва журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади».

«Бу нафақат медиа вакиллари учун эркин касбий ривожланиш имконини беради, балки, давлат мансабдорлари ҳам очиқлик сиёсатига кўникишини тезлаштиради. Чунки ОАВ ва журналист фаолиятига тўсқинлик ёки ноқонуний аралашиш тегишли жавобгарликка олиб келиши муқаррарлиги таъминланиб, барча қонунчилик Конституция қоидаларига мос такомиллаштирилади. Мақсад аниқ – журналист ва оммавий ахборот воситаси холислик йўлида бемалол ишласин. Конституцияга таклиф этилаётган янги нормалар бунга ҳуқуқий кафолат бўлиши шубҳасиз», — деган депутат Умид Жабборов.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео