Ўзбекистонда Хитойнинг Chery компанияси автомобиллари савдоси бошланади

27 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистондаги ADM Jizzakh заводида йиғиладиган Chery бренди остидаги Tiggo 7 Pro, Tiggo 8 Pro ва Tiggo 7 Maх автомобиллари савдоси бошланади.

20 йилдан ортиқ вақтдан бери Chery Group Хитой, АҚШ, Германия ва Бразилияда ўзининг тадқиқот ҳамда ишланма марказларини очиш орқали инновацион технологияларга эътибор қаратиб келмоқда ва ҳозирда Хитойнинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Тақдим этилган Tiggo моделлари — замонавий дизайндаги кроссоверлар бўлиб, улар концерннинг Хитой, Германия ва АҚШдаги дизайн студиялари томонидан ишлаб чиқилган, қулай ҳайдаш учун мўлжалланган.

Автомобиллар панорамали том қисм, учта дисплей, электрон трансмиссия селектори, 360 даража бўйлаб атрофни кўриш тизими, чарм интерьер, шунингдек, электрон созланадиган ва иситиш тизимига эга ўриндиқлар, шовқин изоляцияси, калитсиз кириш ва двигателни ишга тушириш, масофадан иситиш ҳамда юкхонани қўл ёрдамисиз очиш билан жиҳозланган.

Tiggo 7 Pro

Tiggo 7 Pro ички қисми қурилмалар панелидаги дисплейлар, мультимедиа экрани ва марказий туннель ўрнида сенсорли панель атрофида қурилган. Улар бир-бири билан синхронлашган. Тўхташ вақтида ҳар томонлама камералардан олинган тасвирлар катта экранда кўрсатилади. Динамик чизиқлар ҳаракатнинг оптимал траэкториясини намойиш этиб туради.

Tiggo 7 Pro мустаҳкам корпусга, пассив ва фаол хавфсизлик тизимларига эга. Қисмларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори чидамли пўлатлардан, корпуснинг ўзи эса кучайтирилган пўлат каркасдан ясалган.

Tiggo 8 Pro

Автомобиль энг юқори хавфсизлик кўрсаткичига эга ва C-NCAP усулида синовдан ўтказилган: синовлардан бири —  соатига 64 километр тезликда 40 фоизли қопламали ҳолатда фронтал тўқнашув.

Tiggo 8 Pro етти ўриндиқли салон билан тақдим этилган бўлиб, уни турлича қулайлаштириш, иккинчи ва учинчи қатор ўриндиқларни эса осонгина буклаш мумкин.

Кўринмайдиган ҳудудларни назорат қилиш тизими микротўлқинли радардан фойдаланиб, ҳайдовчини эҳтимолий тўқнашувдан ёруғлик ёки овоз сигнали ёрдамида огоҳлантиради. Тизим ҳатто ҳаракатсизлик вақтида ҳам ишлайди.

Машина беш йиллик кафолатга эга ва руҳ билан қопланган корпусга эга. Сифатга бўлган ишонч сабаб Chery компанияси Tiggo’га 5 йил ёки 150 минг километр кафолат беради. Руҳ билан қопланган корпус коррозияга ишончли қаршилик кўрсатади ва қўшимча ҳимоя талаб қилмайди.

Tiggo 8 Pro Max

«Ҳаракатдаги ҳаёт» тушунчасини ўзида ифода этувчи «Ҳаракатдаги ҳаёт» концепцияси Хитойнинг ўзига хос шакл ва эстетикасини халқаро тилда уйғутлаштирган.

Янги 2.0 TGTI двигатели — ишончли, кучли ва тежамкор. Энг сўнгги ўзгарувчан газ тақсимлаш фазаси ва юқори босимли тўғридан-тўғри пуркаш тизими туфайли максимал айналиш моменти дақиқасига 2 минг айланишда 375 Нмни ташкил этади. 7 йиллик ёки 200 минг километр кафолат бутун хизмат муддати давомида ишончни йўқотмаслик имконини беради.

Моделлар анча тежамкор: двигателларнинг Ai-92 бензинига мослаштириш орқали оқилона ёнилғи сарфига эришилган. Ҳайдовчи спорт ёки тежамкор режимни танласа, кейинги сафар двигатель худди шу ҳолатда ишга тушади.

Chery автомобиллар қуйидаги савдо марказларида тақдим этилади:

  • Chery Tiggo 7 Pro — Depo Mall;
  • Chery Tiggo 7 Pro — Samarkand Darvoza;
  • Chery Tiggo 8 Pro — Samarkand Darvoza;
  • Chery Tiggo 8 Pro — Compass Mall.

Chery автосалони ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гақадар ишлайди. Бепул тест-драйвга ёзилиш учун +998 71 276 55 55 рақамга қўнғироқ қилиш ёки Telegram-бот орқали ёзиш таклиф этилади.

Автомобилларга оид янада батафсил маълумотлар билан Chery’нинг расмий сайти орқали танишиш мумкин.

Реклама

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Янгиликлар9:30 | 6.12.22
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар9:06 | 6.12.22
Тошкентдаги квартиралардан бирида содир бўлган ёнғинда 2 киши ҳалок бўлди — видео
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди
Янгиликлар8:14 | 6.12.22
Россияда газ қазиб олиш ҳажми камайди