Ўзбекистондаги икки болага кибер-қўллар ўрнатилди

Ўзбекистон ва Россия реабилитация индустриясини ривожлантириш тўғрисида меморандум имзолади, деб хабар беради «Anhor.uz»

Қайд этилишича, Россиянинг функционал протезларни ишлаб чиқарувчи «Моторика» компанияси Тиббий ва ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан учрашувда республикада реабилитация индустриясини модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилган. Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш, 2030 йилгача эҳтиёжмандлар учун уларнинг эҳтиёжини тўлиқ қоплаш дастурини ишга тушириш режалаштирилган.

«Моторика» ўзининг техник реабилитация ускуналари қаторини, тўлиқ циклли реабилитация дастурини ва бошқариш кўникмаларини ривожлантириш тизимини, шунингдек, кибер-қўллар орқали тегиниш ҳиссиётларини узатиш соҳасидаги ишланмаларни тақдим этган.

Бундан ташқари, республика протез-ортопедия саноати мутахассислари юқори функционал протезларни ўрнатиш бўйича ўқитилган. Компания республиканинг икки нафар ёш резидентини протезлар билан таъминлаган: 5 ёшли бола учун фаол тортиш протези ва 15 ёшли ўсмир учун бионика.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик, тажриба алмашиш ва ногиронлиги бўлган инсонларни янги экотизимлар билан таъминлаш борасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонда ногиронлиги бўлганлар давлат ҳисобидан протез-ортопедия мосламалари билан таъминланаши маълум қилинганди. Президент қарорида ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун коллопан гранулаларини харид қилиш белганланган эди.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди