Қашқадарёда ИИБ ходими бошқарувидаги Nexia ЙТҲга учради

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради NasafNews.

Маълум қилинишича, 16 октябрь куни соат 21:15 ларда ҳайдовчи Р.Ў. бошқарувида бўлган Damas А-380 автомобиль Ғузор—Қарши йўналишининг 9-километрида ҳаракатланиб кетаётиб, белгиланмаган жойдан автомобилини орқага буриб олмоқчи бўлган. Шунда Ғузор тумани ИИБ ходими Х.Б. хизматдан ташқари, ҳушёр ҳолдатда бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомобили билан ҳаракатланиб келиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган Damas русумли автомобилни уриб юборган.

Оқибатда Дамас ҳайдовчиси Р.Ў. бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва ўзининг йўналишидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ё.Қ. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Дамас русумли автомобиль салонида йўловчи сифатида кетаётган Ғузор тумани «Авғонбоғ» МФЙда яшовчи фуқаро Т.С. шифохонага олиб борилиб, стационар тиббий кўрикдан ўтказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Жиззах вилоятида 32 ёшли ИИБ ходими назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётганида ЙТҲга учраб, вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда вояга етмаган йигит Cobalt’да ЙПХ ходимини уриб юборган, Тошкентда ички ишлар ходими хизмат машинасида ЙТҲга учраган эди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади