Қашқадарёда ёлланма ишчи аёлнинг сумкасидан 4 минг доллар ўғирлади

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ўзганинг уйидан пул ўғирлаган ёлланма ишчи қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, қариндошлариникига тўйга келган аёл қўлидаги сумкасини қайнотасининг олдида қолдирган ва ўзи уйга дам олгани кириб кетган. Орадан бир соат ўтгач, аёл сумкасининг ичида бўлган 4 минг доллар ўғирланганини билиб қолган.

Жабрланувчи ҳолат бўйича профилактика инспекторига хабар берган, у эса ўз навбатида теркор-тергов гуруҳини чақирган.

Олиб борилган суриштирувлар давомида шу қишлоқда ёлланма ишчи бўлиб ишлаган қаршилик фуқаро девордан ошиб ўтиб, қария ухлаб ётганини кўрган ва сумкадаги пулни олиб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-модда (ўғрилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ўғриликка тушган эркак хонадон эгаси томонидан ушлангани, Тошкентда масжидда ўғрилик қилган эркак қамоққа олингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда меҳмонхона сейфидан пул ўғирлаган икки эркак ушланган, Жиззахда 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 миллион сўм пулни ўғирлаб кетганди.

Путин черковлар, вокзал ва мактаблар олдида митинглар ўтказишни тақиқлади
Янгиликлар13:31 | 6.12.22
Путин черковлар, вокзал ва мактаблар олдида митинглар ўтказишни тақиқлади
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади