Қашқадарёдаги колониядан маҳкум қочиб кетди

ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш хизмати Қашқадарёдаги манзил колониядан маҳкум қочиб этгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қаршидаги манзил колониядан маҳкум қочиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, Қарши шаҳридаги 4-минтақавий ҳудуд 35-сон манзил колониясида Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) бўйича жазо муддатини ўтаб келган маҳкум П.З. 15 октябрь куни соат 18:00 ларда колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.

Қидирув жараёнида маҳкум П.З. рухсатсиз чиқиб кетгани ва соат 20:35 да манзил муассаса ҳудудидан ташқарида экани аниқланиб, муассага олиб келинган.

Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан маҳкум П.З.нинг ушбу тартиббузарлигига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида маҳкумлардан бири иккинчисини ўлдириб қўйгани, Навоийдаги колонияда маҳкум ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдиргани, Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилиши тўғрисида хабар берилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади