Қурилиш объектларини қабул қилиш комиссиялари таркибига маҳалла раислари ҳам киритилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 17 октябрь куни маҳаллалар инфратузилмасига ажратилаётган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 11 октябрь куни маҳаллаларда аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Унда халқ манфаатига қаратилган кўп янгиликлар айтилган.

Жумладан, 2022 йилнинг қолган икки ойида 5 минг 284 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга 2 триллион 700 миллиард сўм ажратилади. Ички йўлларни таъмирлашга маблағлар ҳажми 2,2 баробарга оширилади. «Ташаббусли буджет» доирасида 1,5 мингта маҳалладаги лойиҳаларга 1 триллион 300 миллиард сўм йўналтирилади. 2023 йилдан «Ташаббусли буджет» лойиҳалари учун 8 триллион сўм берилади.

Йиғилишда бу маблағлардан самарали фойдаланиш ва сарфланишини назорат қилиш масалалари муҳокама қилинган.

«Келгуси йилдан «Обод маҳалла», «Обод қишлоқ, йўл қурилиши ва бошқа давлат инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширишнинг янги тизимига ўтамиз. Ушбу дастурлар ва харажатлар фақат ва фақат аҳоли овоз берган лойиҳаларга йўналтирилади. Прокурорлар эса ажратилаётган «ҳар бир сўм»нинг ўз ўрнида ишлатилишини таъминлаб, назорат қилиши лозим», — дейди давлат раҳбари.

Шу боис, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори давлат дастурлари ижроси юзасидан янги назорат тизимини жорий этиш, талон-торожлик ва қонунбузилишларнинг олдини олиш, қурилишларни очиқ-ошкора тизим асосида амалга ошириш чоралари тўғрисида ахборот берди.

Президент қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштирокини кенгайтириш, объектларни қабул қилиш комиссияларига маҳалла раисларини киритиш бўйича кўрсатма берди.

2023 йил 1 январдан бошлаб, қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган қурилиш объектларига хорижий техник-назорат мутахассислари жалб қилиниши, давлат объектлари бўйича лойиҳа ҳужжатлари «Қурилиш ресурслари классификатори» платформаси асосида ишлаб чиқилиши белгиланди. Бу платформа қурилиш материаллари нархларини ягона тамойил асосида шакллантириш имконини беради.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига лойиҳалар, пудратчилар ва қурилиш ҳақидаги маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишгани хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради