Қурилиш объектларини қабул қилиш комиссиялари таркибига маҳалла раислари ҳам киритилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 17 октябрь куни маҳаллалар инфратузилмасига ажратилаётган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 11 октябрь куни маҳаллаларда аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Унда халқ манфаатига қаратилган кўп янгиликлар айтилган.

Жумладан, 2022 йилнинг қолган икки ойида 5 минг 284 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга 2 триллион 700 миллиард сўм ажратилади. Ички йўлларни таъмирлашга маблағлар ҳажми 2,2 баробарга оширилади. «Ташаббусли буджет» доирасида 1,5 мингта маҳалладаги лойиҳаларга 1 триллион 300 миллиард сўм йўналтирилади. 2023 йилдан «Ташаббусли буджет» лойиҳалари учун 8 триллион сўм берилади.

Йиғилишда бу маблағлардан самарали фойдаланиш ва сарфланишини назорат қилиш масалалари муҳокама қилинган.

«Келгуси йилдан «Обод маҳалла», «Обод қишлоқ, йўл қурилиши ва бошқа давлат инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширишнинг янги тизимига ўтамиз. Ушбу дастурлар ва харажатлар фақат ва фақат аҳоли овоз берган лойиҳаларга йўналтирилади. Прокурорлар эса ажратилаётган «ҳар бир сўм»нинг ўз ўрнида ишлатилишини таъминлаб, назорат қилиши лозим», — дейди давлат раҳбари.

Шу боис, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори давлат дастурлари ижроси юзасидан янги назорат тизимини жорий этиш, талон-торожлик ва қонунбузилишларнинг олдини олиш, қурилишларни очиқ-ошкора тизим асосида амалга ошириш чоралари тўғрисида ахборот берди.

Президент қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштирокини кенгайтириш, объектларни қабул қилиш комиссияларига маҳалла раисларини киритиш бўйича кўрсатма берди.

2023 йил 1 январдан бошлаб, қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган қурилиш объектларига хорижий техник-назорат мутахассислари жалб қилиниши, давлат объектлари бўйича лойиҳа ҳужжатлари «Қурилиш ресурслари классификатори» платформаси асосида ишлаб чиқилиши белгиланди. Бу платформа қурилиш материаллари нархларини ягона тамойил асосида шакллантириш имконини беради.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига лойиҳалар, пудратчилар ва қурилиш ҳақидаги маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишгани хабар берилганди.

«АҚШ Украинага 150 км масофадаги нишонни ишғол қиладиган ракеталарни жўнатмоқчи» — Reuters
Янгиликлар20:19 | 1.2.23
«АҚШ Украинага 150 км масофадаги нишонни ишғол қиладиган ракеталарни жўнатмоқчи» — Reuters
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Янгиликлар18:52 | 1.2.23
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Янгиликлар18:14 | 1.2.23
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди

Муҳим хабарлар

Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

19:16 · 01.02.2023

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023