Судда қатнашган Неймар, кўпик билан қопланган одамлар, Хеллоуиннинг ғаройиб ниқоблари — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Полиция ходимлари Украинанинг Киев шаҳрида Россиянинг дрон ҳужуми пайтида дронга қарата ўқ узмоқда.

Фото: Reuters

Киевга дронлар ҳужуми вақтида яширинаётган украиналик ҳарбий.

Фото: Reuters

Қутқарувчи Украинанинг Киев шаҳрида Россиянинг дрон ҳужуми натижасида вайрон бўлган турар-жой биносидан қутқариб олинган мушукни ушлаб турибди.

Фото: Reuters

Яқинда ҳалок бўлган 22 ёшли украиналик ҳарбий хизматчи дафн қилинмоқда.

Фото: AP Photo

Аҳмадободдаги Сабармати дарёси қирғоғида бўлажак мудофаа ускуналари кўргазмаси – Defence Expo—2022 учун тайёргарлик машғулотлари доирасида Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари ғаввослари томонидан миналар ёрдамида сохта нишон портлатилди.

Фото: AFP

Қутқарувчилар Туркиянинг шимолидаги Бартин вилояти Амасра шаҳрида жойлашган кўмир конида содир бўлган портлашдан кейин қидирув-қутқарув операциясида иштирок этмоқда.

Фото: Reuters

Жамоатчилик вакили Лондонда «Just Oil» норозилиги пайтида йўлни тўсиб қўйган намойишчини судраб кетмоқда.

Фото: Reuters

Шимолий Корея олий раҳбари Ким Чен Ин Мангёнгдай инқилобий мактабига ташриф буюрди.

Фото: Reuters

Хитой коммунистик партиясининг 20-сьезди очилиш маросимида қатнашчиларга қарата қўл силкиётган Си Цзиньпин.

Фото: Reuters

Пекиндаги Халқ мажлислари залида Хитой Коммунистик партияси 20-Миллий съездининг очилиш маросими олдидан хизматчилар делегатлар учун чой бермоқда.

Фото: Reuters

Президент Эммануэл Макрон Mondial de l’Automobile’da Renault 5 Turbo (R5) автомобилида ўтирибди.

Фото: EPA

Бразилиялик футбол юлдузи Неймар Жуниор бир вақтлар Каталониянинг Барселона клубига ўтиши билан боғлиқ коррупцион ишлар бўйича судга тортилди. Суратда у суд биносидан чиқиб келмоқда.

Фото: Reuters

19 ёшли Карина Жозеф Гаитининг Порт-о-Пренс коммунаси зич жойлашган Сите Солеил шаҳридаги Чегара билмас шифокорлар касалхонасида чодирда вабо касаллигидан даволанаётган 2 ёшли фарзанди Ҳоланда Синеусга тасалли бермоқда

Фото: Reuters

Эквадорлик муҳожирлар АҚШга етиб бориш умидида Колумбиядан Панамага Дериен Геп ўрмони орқали ўтишмоқда.

Фото: AP Photo

Шотландиядаги анъанавий фестиваль вақтида кўпик билан қопланган талабалар.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги Тож Маҳал яқинида, Ямуна дарёси қирғоғида болалар қуёш чиқиши олдидан бадантарбия қилмоқда.

Фото: AFP

АҚШдаги ярмаркада жўжалар туғилишини томоша қилаётган болалар.

Фото: Getty Images

Бразилиянинг Парана штатидаги Игуазу шаршарасини томоша қилаётган сайёҳлар.

Фото: Reuters

Германиянинг Таунус минтақаси ўрмонлари бўйлаб ўтиб бораётган поезд.

Фото: AP Photo

Полшалик Ига Швейтек хорватиялик Донна Векични мағлуб этиб, San-Diego Open  теннис турнирида ғолиб чиқди.

Фото: AP Photo

АҚШнинг Мичиган штатида пандемия бошланганидан бери биринчи марта анъанавий тартибда Хеллоуин байрами ўтказилмоқда.

Фото: Reuters

Баҳоси 15 миллион долларга баҳоланаётган дунёдаги энг катта сариқ олмос Дубайдаги кўргазмада намойиш қилинмоқда.

Фото: AP Photo
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди