Тошкентдаги 5 мингта хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳар Миробод туманининг баъзи жойларида 17 октябрь, душанба куни газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, туманнинг Мунис кўчасидаги ўрта босим Д-630 миллиметрли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 17-октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар «Қўйлиқ ота», «Баратхўжа», «Баёт», «Парвона», «Билимдон» маҳаллаларида, «Қўйлиқ» 1-2-3-4-мавзелардаги жами 5 мингта хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги 81 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шундан:

  • новвойхона — 29 та;
  • умумий овқатланиш шохобчаси — 29 та;
  • спорт мажмуаси — 3 та;
  • меҳмонхона — 4 та;
  • ишлаб чиқариш корхонаси — 14 та;
  • МТТ — 1 та.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Аввалроқ Янгиҳаёт, Сергели ҳамда Юнусобод туманларидаги баъзи жойлардаҳ газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши, Тошкентда 2 та тиббиёт муассасаси газ таъминотидан вақтинча узилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди