Тошкентдаги қабристон «стоянка»си ўрнида турар жой биноси қурилаётгани айтилди

Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳрида қабристон атрофидаги автотураргоҳ ўрнига турар жой биноси қурилаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Кадр: Facebook

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани 13-мавзе 72-уй олди манзилидаги қурилиш объекти бўйича мурожаат тарқалди.

Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган. Маълум қилинишича, ушбу ҳудудда South Land МЧЖ томонидан автотураргоҳ ва ўрта қаватли турар жойга ихтисослаштириб, реконструкция қилиш бўйича Қурилиш бош бошқармаси Юнусобод тумани қурилиш бўлимининг объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга 2020 йил 6 ноябрда рухсатномаси олинган.

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи томонидан South Land МЧЖга 2021 йил 17 июлда хулоса тақдим этилган. «Нафис лойиҳа» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа «Eksgardstroy» МЧЖ томонидан кўриб чиқилиб, 2021 йил 20-октябрда йиғма эксперт хулосаси берилган.

Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан ўрнатилган тартибда хабардор этиш тартиби орқали 2021 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи томонидан 2021 йил 29 декабрда қурилиш объектига хулоса олинган.

«Ҳозирда қурилиш вазирининг 2022 йил 23-сентабрдаги 168-сонли буйруғига асосан мазкур объектга тегишли лойиҳа ҳужжатлари учун ижобий йиғма экспертиза хулосасини олмагунга қадар қурилиш-монтаж ишларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида хат берилди ва хулосани олмагунга қадар қурилиш-монтаж ишларини тўхтатгани тўғрисида кафолат хати олинди. Ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган», дейилади муносабатда.

Аввалроқ Тошкентда кўп қаватли уй қурилишига сифатсиз ғишт олиб келингани, Тошкентда қурилиш ташкилоти 58 туп дарахтни ноқонуний кесиб ташлангани, Ўзбекистонда 2022 йилнинг саккиз ойида қурилиш ишлари учун 81,6 трлн сўм сарфлангани тўғрисида хабар берилганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди