Anorbank АОКАдан банк фаолиятига оид асоссиз хабарларни ўрганишни сўради

Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифаларда Anorbank обрўсига путур етказувчи ва мижозларни чалғитувчи маълумотлар тарқатилгани айтилганди. Банк матбуот хизмати ўзига қарши содир этилган хатти-ҳаракатлар тафсилотларини ўрганиб чиқиб, ўзининг ишчанлик обрўсини, шунингдек, акциядорларининг шаъни ва қадр-қимматини қонуний йўл билан ҳимоя қилиш харакатларига киришганини маълум қилди.

Қайд этилишича, «Sof.uz» сайти 2022 йилнинг 14 октябрь куни «Anorbank’нинг ‘молиявий фокуслари’ мижозларни нега ғазаблантирди?» кўрсатуви чиқиши ҳақида Telegram каналида 01:16 дақиқалик анонс эълон қилган.

Шунингдек, бошқа блогерлар ва ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур эълон тарқалган. Бироқ баъзи блогерлар ушбу эълонни тарқатиш чоғида банкнинг ишбилармонлик обрўсига путур етказувчи, уни жиноятда айблаб, маҳаллийчиликни қўзғатувчи, шунингдек, Андижон аҳолисини камситувчи матнлар билан эълон қилгани аниқланган.

Мазкур Telegram каналлар ушбу постларни бирин-кетин, яъни 14-октабрь соат 17:00 дан кейин тарқата бошлаган.

Эълонда таъкидланганидек, айтилган вақтда «Anorbank’нинг ‘молиявий фокуслари’ мижозларни нега ғазаблантирди?» номли кўрсатув юкланган.

Унда «Sof.uz» оммавий ахборот воситалари сифатида қуйидаги қонунбузарликларга йўл қўйгани аниқланган:

  • кўрсатув нохолис ва бир ёқлама олиб борилган журналистик текширувга асосланган;
  • кўрсатувда сўзга чиққан мижозлар томонидан банк номига билдирилган айбловлар бўйича журналист банкдан расмий тушунтириш олмаган;
  • валюта операцияларини тартибга солувчи ҳамда жиноий даромаддан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва миллий қонунчилик талаблари инобатга олинмаган;
  • мухбир ва бошловчилар томонидан суҳбатдошларга йўналтирувчи саволлар берилган;
  • мамлакатнинг бир вилоят аҳолисини бошқа вилоят аҳолисига нисбатан адоватини қўзғатиш оҳанги мавжуд фикрлари билдирилган;
  • кўрсатув бевосита конструктив диалог шаклида эмас, балки банкнинг ишчанлик обрўсини бадном қилишга қаратилган.

Шу билан бирга, кўрсатув жараёнида бошловчи икки нафар мижоз билан онлайн мулоқот ўрнатиб, банк томонидан ушбу мижозларнинг валюта маблағлари уларнинг ҳисобига ўтказилмасдан, ушлаб турилган деган мазмун берилган. Лекин бошловчи ушбу икки мижоз банк орқали қандай турдаги операцияни амалга ошириш ниятида бўлганлигини очиқламаган, мижозлар ҳам унга тўхтатлиб ўтмагани банк томонидан маълум қилинган.

Шунингдек, Mastercard’нинг тартибга солувчи ҳужжатида ушбу турдаги терминал (криптовалюта савдо майдончаси) ва 6051 идентификатор тоифасида савдо қилувчи ташкилотлар орқали амалга оширилган тўловлар юқори рискли ҳисобланиши, ушбу турдаги операциялар клиринги учун 7 кундан 30 кунгача муддат белгилангани қўшимча қилинган.

Маълумотларга кўра, журналистик текширув дилетантлик билан бир ёқлама ва банк соҳасидаги мутахассис ҳамда экспертлардан тегишли изоҳ ва хулосалар олмасдан ўтказилган.

Anorbank ўз акциядорлари ҳамда ходимлари обрўсига ва жамоатчилик фикрига эҳтиёткорона муносабатда бўлиб келиши таъкидлаган.

Айрим оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларнинг хатти-ҳаракатлари тафсилотларини ўрганиб чиқиб, банк Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига мазкур инстанциянинг хулосасини олиш учун мурожаат йўллаган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото