Бельгия Украинага қурол сотиб олиш учун яна 500 млн eвро беради

Брюссел Киевга қурол сотиб олиш учун яна 500 миллион эвро беради ва ўз ҳудудида 15 минг украиналик аскарни ўқитади. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Европа Иттифоқининг дипломатия бўйича Олий вакили Жозеф Боррелга кўра, Бельгия Украина аскарларини ўқитиш учун 50-60 миллион эврогача маблаға жратишини маълум қилган. Германия, Франция, Италия ва Испания умумий бюджетга ҳисса қўшади.

«Урушнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари аниқ ва бутун дунёда исботини топиб бормоқда. Россия тобора яккаланиб бормоқда, буни БМТдаги сўнгги овоз беришда ҳам кўришимиз мумкин. Ахлоқий, сиёсий, ҳатто ҳарбий жиҳатдан ҳам Россия бу урушни йўқотади. Шунинг учун биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак», — деган Жозеф Боррел.

Аввалроқ Украина мудофаа вазири Германияни мамлакатга қурол етказиб беришни блоклашда айблаганди. Шунингдек, Германия Украинага қурол етказиб беришни рад этгани ҳақида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади