Бугун оқшоми. Иссиқхонасида каннабис етиштирган аёл, ўқувчининг қулоқ пардасини йиртиб қўйган директор, Украинани қўллашда давом этаётган АҚШ

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

«Бозордан помидор деб олгандим»

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида иссиқхонасида каннабис етиштирган аёл аниқланди. Қайд этилишича, туманнинг Дурсун қишлоғида ўтказилган назорат тадбирида иссиқхонада 19 туп гиёҳвандлик ўсимлиги парваришланаётгани аниқланган. Шунингдек, каннабиснинг 350 грамм қуритилган барглари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Кадр: YouTube

«Бозордан помидор деб олгандим. Далага энди кўчат қилиб чиқармоқчи эдим, помидорларим қуриб қолди, уларга эса ҳеч нарса қилмади, дарахт бўлса керак деб ўйладим. Билмасдан экканман», — дейди аёл.

Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларга сабаб бўмоқда. Хусусан, блогер Нурбек Алимов Telegram’даги шахсий блогида бунга эътибор қаратиб, «У аслида помидор кўчати экканини, унинг гиёҳванд ўсимликлигини билмаганини айтган. Ишанамизми?» , дея изоҳ қолдирган.

Алимовнинг обуначилари эса ушбу пост атрофида турли баҳсларни бошлаб юборишган. Улардан баъзилари каннабис етиштиришга рухсат этилганини ёзганидан сўнг, блогер яна шу мавзу бўйича пост жойлаб, гиёҳванд модда сифатида ишлатиладиган каннабис билан саноат каннабисининг фарқлари хусусида тўхталган.

Мактаб «фронт»ларидаги «уруш»лар давом этади

Ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасидаги муштлашишлар «эстафета»си Намангандан Самарқандга ўтди. Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 61-мактаб директори ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртиб қўйди.

Таъкидланишича, синфдаги бошқа бир бола мактаб ошхонасидан сотиб олинган пақилдоқдан дарс вақтида фойдаланиши оқибатида директор келиб, айбсиз ўқувчининг қулоғига шапалоқ туширган. Оқибатда боланинг қулоқ пардаси йиртилган. Жабрланган боланинг айтишича, директор дастлаб уни «шантаж» қиляпти деб ўйлаган, кейин эса воқеани ота-онасига маълум қилмасликни сўраган.

Мухбирлар ҳолатни ўрганиш учун мактабга ташриф буюрган вақтда директор ва психологни иш ўринларидан топа олишмаган. Мактабдаги кузатув камералари эса атайин ўчириб қўйилгани таъкидланган. Туман халқ таълими бўлимидагилар ҳолатдан бехабар эканликларини маълум қилишган.

Президент Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев бугун, 18 октябрь куни Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси билан танишди. Давлат раҳбари шаҳар Бош режасини ишлаб чиқишда халқ билан маслаҳатлашиш кераклигини таъкидлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек Шавкат Мирзиёев шаҳарнинг экологик ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Боҳ режада кўзда тутилган асосий янгиликлар қуйидагилар:

  • Тошкент шаҳри кадастри рақамлаштирилиб, ҳудудларнинг тоифаси очиқ-ошкора қайд этиб қўйилади. Аҳоли ўз маҳалласи ёки тадбиркорлар бизнес очмоқчи бўлган ерининг қандай ҳудудда жойлашганини интернет орқали бемалол кўриши мумкин бўлади.
  • Тирбандлик муаммосини ҳал этиш учун жамоат транспорти қулайлаштирилади. Бунинг учун аҳоли уйидан 15 дақиқа пиёда юрадиган масофада бекат бўлиши талаб этилади. Шунингдек, «Park and ride» тамойили асосида, шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, жамоат транспорти бекатлари билан боғланади.
  • Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси «Янги Тошкент» концепцияси билан мутаносиб тайёрланган. Бу янги шаҳар пойтахтнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.
  • Катта ҳалқа йўли атрофида «яшил камар» яратиш, шаҳардан ўтган каналлар бўйида тематик боғлар ташкил этиш кўзда тутилган.
  • Умуман, пойтахтда яшил ҳудудларни ҳозирги 7 мингдан кейинчалик 25 минг гектарга етказиш мақсад қилинган.

Дунёда нима гап?

Пентагон Украинага ёрдам бериш бўйича фавқулодда қарор қабул қилди

Россиянинг охирги кунларда Украина ҳудудларига ракета ва дронлар ёрдамида берган зарбаларидан сўнг Украинага янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини беришга қарор қилди. Пентагон вакилининг аниқлик киритишича, АҚШ ҳозирда Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа борасида 1,4 мингта Stinger етказиб берган. Шунингдек, у Украина кейинги бир неча ҳафта ичида биринчи NASAMS зенит ракета комплексларини олишига ваъда берган.

Фото: EurAsian Times

Нашрнинг ёзишича, Украина ҳудудида саккиз кундан буён ҳаво тревогаси янграмоқда, Россия томони фуқаролик инфратузилмаларига ракета зарбаларини бермоқда. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак АҚШдан кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва қуроллар беришни сўраган.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото