Фарғонада Howo юк машинаси йўл бўйидаги уйга бориб урилди — фото

Фарғона шаҳрида Howo юк машинаси хонадонлардан бирига урилиб, уйнинг деворини бузиб ўтди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Маълум қилинишича, 18 октябрь куни соат 06:55 да вилоят ФВБ Тезкор бошқарув маркази навбатчи диспетчерлик хизматига «Фурқат» МФЙ, Фарғона ҳалқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган Howo юк машинаси хонадонлардан бирига бориб урилгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, ҳайдовчи У.Х. юк машинаси бошқарувини йўқотиши оқибатида Баҳор кўчаси 92/921-уйда яшовчи фуқаро Ў.Ю.нинг яшаш уйига бориб урилган.

Фото: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Фото: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ў.Ю.нинг яшаш уйига зарар етган. Тан жароҳати олганлар ва жабрланганлар йўқ.

Аввалроқ Тошкентда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Қашқадарёда ИИБ ходими бошқарувидаги Nexia ЙТҲга учрагани, Самарқандда Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида беш киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди