Наманганда Epica уриб юборган боланинг ҳолати маълум қилинди

Наманган вилоятида 27 сентябрь куни катта тезликда келаётган Epica 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати боланинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, боланинг онаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлардан норози. Унга кўра, ҳайдовчи шу заҳоти болага керакли бўлган барча ёрдамларни кўрсатган ва унга сарфланаётган харажатларни молиялаштирган. Ҳозирда бола тирик ва ижтимоий тармоқларда ҳолат нотўғри талқин қилинган.

Кадр: Telegram

«Ҳозир ўғлим шифохонада, қайтариб берди Аллоҳим. Лекин ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги билан бу ҳолат келиб чиққан. Ўғлим тирик, ҳозир мен билан бирга. Шифокорларга ҳам раҳмат, қўлидан келган ҳамма ишни қилиб, ўғлимни оёққа турғазиб беришди», — деган боланинг онаси.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бола ўта оғир ахволда шифохонага олиб келинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамлар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда бола мутахассисларнинг доимий назоратида бўлиб келмоқда.

«Бемор болалар бўлимида 27 сентябрдан, 14 октябрга қадар муолажа олган. 14 октябрь куни шаҳар болалар шифохонаси Неврология бўлимига ўтказилган. Ҳолати стабил-оғир. Онасининг сўзларига кўра, у билан қисман мулоқот қилмоқда. Ҳозирда мунтазам шифокорлар назоратида керакли бўлган барча даво муолажаларини олмоқда» — деган навбатчи шифокор.

Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда юк машинаси 10 ёшли болани уриб юборганди. Тошкент вилоятида 12 ёшли болани поезд босиб кетганди. Шунингдек, Наманганда Nexia 13 ёшли болани уриб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади