ОТБ Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрини ривожлантиришга 59 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида турмуш шароити ва иқтисодий рақобатбардошлигини яхшилаш учун 59 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

Фото: «Bugun.uz»

Комплекс шаҳарсозликни ривожлантириш лойиҳаси доирасида коронавирус пандемияси ва иқлим ўзгаришига боғлиқлик таъсирида ўсиш суръатларида сусайиш кузатилган Жиззах, Ховос, Хива ва Янгиер шаҳарларининг инфратузилмаси ва шароитларига инвестициялар йўналтирилади.

«Комплекс, иқлим ўзгаришига чидамли шаҳарларнинг ривожланиши ўрта даражадаги шаҳарларнинг иқтисодий рақобатбардошлигини ошириши, уларда яшовчи одамларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаши мумкин. ОТБ лойиҳаси инновацион ечимларни қўллайди ва ушбу шаҳарларнинг тезроқ тикланишига ёрдам бериш учун институционал салоҳиятни мустаҳкамлайди», — дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош дирекори Евгений Жуков.

Лойиҳа яшил инфратузилмани ривожлантиришни, жумладан, Ховосдаги кўп функцияли жамоатчилик маркази ва яшил хиёбонга эга янги жамоат боғи, шунингдек, Хивада Ўзбекистондаги Ипак йўлига бағишланган биринчи рақамли музей жойлашган икки қаватли ташриф буюрувчилар маркази қурилишини ўз ичига олади.

Шунингдек, банк Жиззахда экологик тоза сувни тежовчи технологиялар билан сув тармоқларини ривожлантириш ва барча тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлайди.

Бундан ташқари, ОТБ тўртта шаҳарда барқарорлик, самарадорлик ва хизматлар кўрсатишни яхшилаш учун салоҳиятни ривожлантириш дастурини тақдим этади. Банк Рақамли музей учун Юқори технологиялар жамғармаси томонидан молиялаштириладиган 500 минг доллар миқдоридаги грантни бошқаради.

Аввалроқ ОТБ Ўзбекистонда ипотека бозори секторини ривожлантиришга ва бюджетни қўллаб-қувватлашга 650 миллион доллар ажратиши, ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши бўйича прогнозларини яхшилагани, ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 миллион доллар ажратиши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди