Ўзбекистон ва АҚШ иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради

Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев АҚШ савдо вазири ўринбосари Мариса Лаго билан учрашди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Қайд этилишича, мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. Ўзбекистонда хорижий инвесторларнинг қулай фаолият юритиши учун яратилган зарур шароитлар алоҳида таъкидланган. Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Томонлар ўзаро товар айирбошлашда ижобий тенденцияни қайд этган, бу кўрсаткич 2021 йилда 53 фоизга ошиб, қарийб ярим миллиард долларга етган ва 2022 йилнинг январь-август ойларида эса яна 8,7 фоизни ташкил этган. Ўзбекистон—АҚШ икки томонлама савдо ҳажмини янада ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, жумладан, икки томонлама маҳсулот етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида транспорт йўлакларини диверсификация қилиш жараёнини молиявий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга тайёрлиги айтилган.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнида, АҚШ томонидан, бошқа услублар қаторида, USAID’нинг техник кўмак лойиҳасини амалга ошириш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирилган. Томонлар Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга тезроқ аъзо бўлиши мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган.

«Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини максимал даражада рўёбга чиқариш учун муҳокама қилинган барча масалалар бўйича фаол ва доимий мулоқотни давом эттириш тарафдори эканликларини билдирди», дейилади хабарда.

Аввалроқ АҚШ давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Кеннеди Трюдо Ўзбекистонга келгани тўғрисида хабар берилганди. Ташриф давомида у Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов билан учрашган эди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди