Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида қиймати 1,2 миллиард долларлик 42 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида қиймати 1,2 миллиард долларлик 42 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 17 октябрь куни Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Наджи билан видеоконференсалоқа тарзида музокаралар ўтказган.

Суҳбат чоғида давлатлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда ижобий динамика кузатилаётгани, бунга Ўзбекистон Президентининг октябрь ойи бошида Венгрияга ташрифи катта туртки бўлгани таъкидланган.

Томонлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик 42 та ҳужжатни жадал ижро этиш бўйича чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратган.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларида, шунингдек, сув хўжалиги жараёнларини рақамлаштириш соҳасида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари кўриб чиқилган.

Шунингдек, Венгриянинг Bona Farm, Master Good ва Kite компаниялари вакилларининг паррандачилик кластерларини ташкил этиш, интенсив боғдорчилик ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш, RABA ва Joison Safety Systems компаниялари ходимларининг автомобилсозлик саноати учун бутловчи қисмларни етказиб беришни ташкил этиш, Meditop, Femfelgozzo, Gideon Rixter компаниялари инновацион дори воситалари, тиббий мебеллар ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш учун юқори технологияли фармацевтика корхоналарини яратиш каби лойиҳаларини батафсил ўрганиш мақсадида ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.

Банк-молия соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, томонлар Ўзбекистон-Венгрия қўшма инвестиция жамғармасини яратиш имкониятларини кўриб чиққан ҳамда OTP Group билан лойиҳани амалга оширишни фаоллаштиришга келишиб олинган.

Транспорт-логистика соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг жиҳатлари алоҳида кўриб чиқилган. Томонлар Wiz Air авиакомпанияси билан Самарқанд – Абу-Даби тўғридан-тўғри рейслари муваффақиятли йўлга қўйилганини олқишлаган ва ўзбекистонлик инвесторлар иштирокида қўшма авиаташувчи компанияни яратиш масаласи муҳокама қилинган. Ҳаво қатнови тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимни имзолашни тезлаштиришга келишилган.

Шу билан бирга, сув хўжалиги жараёнларини рақамлаштириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тегишли илмий муассасалар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар ҳамкорликнинг муҳокама қилинган йўналишларини амалга ошириш мақсадида «Йўл хариталари» ва дастурларини бажариш бўйича қўшма ишларни давом эттириш ва аниқ амалий чоралар кўришга содиқлигини билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Венгиря президенти билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Венгрия товар айирбошлашни 500 млн долларга етказилиши тўғрисида маълумот берилганди.

Мавзуга доир:

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди