Қорақалпоғистондаги тўй кортежини хавфли манёврлар билан тасвирга олган эркак узр сўради

Қорақалпоғистондаги тўй кортежини хавфли манёврлар билан тасвирга олган эркак узр сўради. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Телеграм

Қайд этилишича, видео тасвирчилар июнь ойида тўй кортежини тасвирга олаётган вақтда ҳаракатланаётган машина ойнасидан бутун танаси билан чиқиб олган.

Кадр: Телеграм

«Мен июнь ойида хизматдалигимда тўйнинг видео тасвирларини яхши чиқиши учун машина ойнасидан гавдамни чиқариб, камерани кўтариб ҳаракатландим. Қилган ишимдан пушаймонман, энди бундай ҳаракатларни такрорламайман. Қолганлардан ҳам бу каби ишларни қилмаслигини сўрайман, бу одамнинг ўлими билан тугаши мумкин», — деган тасвирчи.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига халал берган ҳайдовчиларга чора кўрилгани хабар қилинган. Шунингдек, Самарқандда тўй кортежидаги ҳайдовчилар дрифт қилгани маълум қилинган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Янгиликлар17:10 | 4.12.22
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5–8 декабрь кунлари ҳаво 20 даражагача совийди
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото