«Рақамлаштириш бўлмаса, соҳада ҳаққоний статистика бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев аграр соҳадаги вазифалар муҳокамасига бағишланган мажлисда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш масаласига тўхталди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Президент йиғилишда мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматни бемалол 3-4 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлаган.

Мирзаобод, Денов, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Урганч ва Қува туманларида шунга ихтисослашган озиқ-овқат саноат паркларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилган.

Шунингдек, давлат раҳбари қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш масаласига алоҳида тўхталган.

«Рақамлаштириш бўлмаса, соҳада ҳаққоний статистика бўлмайди. Тўғри маълумот бўлмагач, агрохизматлар ривожланмайди, фермерлар қачон нимани экса, кўпроқ даромад олишини билмайди. Шунинг учун бу жараённи тезлаштириш керак», — деган давлат раҳбари.

2022 йил якунигача 3 та, келгуси йилда 4 та лойиҳани якунлаб, ер ҳисоби, субсидия ажратиш, экин майдонларини мониторинг қилишни тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилган.

Шу билан бирга, 2023 йилда соҳада 600 мингта иш ўрни яратиш ҳамда экспортни 2 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган йиғилишда Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти 1,7 баравар ошгани, аҳолига ерларни бўлиб бериш ҳисобига қўшимча 1 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилгани маълум қилинганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди