Россиянинг айрим вилоятларига жалб этиладиган муҳожирлар квотаси оширилди

Россия Меҳнат вазирлиги мамлакат ҳудудларига мигрантларни олиб кириш учун квоталар сонини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқни эълон қилди, деб хабар беради «ФедералПресс».

Фото: Uzanalytics

Муҳожирларнинг аксарият қисмини Узоқ Шарқ федерал округи қабул қилиши мумкин — қарийб 34 минг. Россия Меҳнат вазирлиги ушбу федерал округ учун истисно қилган, чунки округнинг ўз меҳнат ресурслари йирик қурилиш майдончалари ва саноат корхоналарида кадрларга бўлган эҳтиёжни қондира олмаяпти.

Таққошлаш учун, Сибирга — 7,3 минг, Марказий федерал округга — 29 минг, Волга федерал округига эса 6,3 минг муҳожир жабл этилиши мумкин. Хабаровск ўлкаси — 7418, Примоьре — 5711, Сахалин ва Курил ороллари — 164 муҳожирни ишга жойлаштириш бўйича квота олган. Амур вилояти 16,5 минг кишини қабул қилади. Бу Свободний шаҳридаги Амур газ қайта ишлаш заводи — табиий газни қайта ишлаш бўйича дунёдаги энг йирик корхоналардан бирининг кенгайиши билан боғлиқ.

Вазирлик буйруғида квоталар ажратиладиган мутахассисликлар ҳам кўрсатилган — булар тоғ-кон корхоналари ишчилари, қурувчилар ва ҳоказо.

Идоранинг маълум қилишича, Россияга виза асосида келадиган хориж фуқароларининг ишлаши учун бериладиган квоталар ҳажми 2023 йилда 123,9 мингтани ташкил этади. Квота ҳудудларга жалб қилинган ишчиларнинг рухсат этилган максимал миқдор ва захирани ўз ичига олади. 2023 йилда захира 41,3 минг кишини ташкил этади.

Ҳукумат қарорига кўра, муҳожирлар қурилиш, ёғочга ишлов бериш ва унинг савдоси, йўловчи ва юкларни ташиш каби соҳаларда меҳнат фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Аввалроқ Россияда мигрантларнинг рўйхатдан ўтиши осонлаштирилиши, Россияда мигрантларга бепул тиббий хизмат кўрсатилиши тўғрисида хабар берилганди.

Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди