Самарқандда 1,4 минг донадан ортиқ психотроп дориларни сотишга уринган эркак ушланди

Самарқандда психотроп моддалар билан савдо қилган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Вазият 24» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро бошқа бир фуқарога 1414 дона «Регапен» психотроп дори воситасини бераётганида қўлга олинган.

Аниқланишича, ушбу фуқаро бир неча кун олдин катта миқдордаги психотроп дори воситалари учун жиноий шеригига 1,6 минг доллар берган. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда кучли таъсир қилувчи психотроп дориларни қарийб 34 миллион сўмга сотаётганлар ушлангани, Сирдарёда 7 мингга яқин психотроп дорилар ёқиб юборилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, ДХХ Наманганда ўзи билан катта миқдорда психотроп моддалар олиб кетаётган эркакни ушланган, Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган психотроп дориларни сотувчи гуруҳ фаолиятига чек қўйилганди.

Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди