Сурхондарёда профилактика инспектори билан бирга-бир уришмоқчи бўлганлар қамалди

Сурхондарё вилояти Денов туманида профилактика инспекторининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган шахслар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 10-октабрга ўтар кечаси соат 00:20 ларда 32 ёшли шахс 22 ёшли жияни ва бошқа танишлари билан туғилган кунини нишонлаш баҳонасида Денов туманидаги кафеларнинг бирида спиртли ичимлик ичган. Маст ҳолатда бўлган фуқаролар кафенинг ёпилишини талаб қилган профилактика инспекторининг талабларини бажармай, унга фаол қаршилик кўрсатган. Ҳатто улар инспектордан формасини ечиб, 22 ёшли жияни билан урушишини сўраб, уни ҳақорат қилган.

Жиноят ишлари бўйича Денов тумани судида ўтказилган очиқ суд мажлисида ички ишлар ходими билан жанжаллашган икки шахс иши кўриб чиқилган.

Судланувчилар спиртли ичимлик таъсири бўлгани, айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. Суд ҳукмига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодескнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Тошкентда маст аёл ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатгани, Тошкентда икки фуқаро ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, ҳақорат қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Сирдарёда орган ходимига қаршилик кўрсатган маст эркак қамалгани маълум қилинган эди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади