Тошкентда 18 ёшли қизни бўғиб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди — видео

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 18 ёшли қизни бўғиб ўлдириб, унинг жасадини каналга оқизиб юборишга уринган йигитга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Milliy» телеканалининг «Millar» дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 27 майга ўтар кечаси 23 ёшли йигит ва 18 ёшли қиз ўзаро жанжаллашиб қолгани оқибатда йигит қизни қўллари билан бўғиб ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур судида мазкур иш кўриб чиқилган. Тўпланган ҳужжатларда кўра, айбланувчи асли исми бошқа бўлган, ўзини «Зуля» деб таништирган чилонзорлик қиз билан танишган ва у билан ишқий муносабат қилишга келишиб олган.

«Уйдан чиқиб, Қатортолга бордим ва қизни домга обордим… Онамдан сўкиб, ҳақорат қилди, кайфда бўғиб ўлдириб қўйдим», — дейди айбланувчи.

Йигит қизни ўлдириб қўйганидан сўнг унинг бошини целлофан пакет билан ўраб скотчлаган ва қутига жасадни солиб, уни таксига ортган. Шундан сўнг айбланувчи жасад солинган қутини Учтепа туманидан оқиб ўтувчи каналга итариб юборган. Бироқ қути каналга тушмасдан, қирғоқда қолиб кетган.

Судланувчи Жиноят кодексининг 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этилганликда айбдор деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Сирдарёда 14 ёшли қиз уйида ўлдириб кетилгани, Сурхондарёда хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилгани, Самарқандда фолбин аёл ва унинг қизини ўлдирган шахс иши судда кўриб чиқилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди