Тошкентда ижарада турган аёл уй эгасини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ижарада турган аёл уй эгасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканалининг «Вазият24» дастурида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, судланувчи муқаддам икки бор қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти билан айбланган. Доимий яшаш манзилига эга бўлмагани учун икки нафар вояга етмаган фарзанди билан узоқ йиллар давомида жабрланувчининг уйида ижарада яшаб келган. Жабрланувчи судланувчининг шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан таниш бўлган.

Судланувчининг турмуш ўртоғи мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб носоғлом ҳаёт кечирган. 2022 йилнинг 13 мартда судланувчининг эри уйни тарк этганидан сўнг, уй эгаси унга бир неча марта бирга бўлишни таклиф қилган. Аёл рози бўлмагани туфайли тез-тез унга қўполлик қила бошлаган. Оқибатда, 27 май санасига ўтар кечаси аёл уй эгасининг кўкрак қисмига пичоқ билан қасддан берган ва воқеа жойидан яширинган, пичоқни эса жарликка улоқтирган.

Айбланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «б» банди билан айбли деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда уйида ижарада турган аёлнинг уч ёшли қизига қайноқ сув қуйган эркакка суд ҳукми ўқилганди. Бухорода меҳмонга борган йигит уй эгасини темир билан уриб, ўлдириб қўйганди. Фарғонада икки эркак босқинчилик қилиб, уй эгасини пичоқлаганди. Шунингдек, Фарғонада қўшнисиникига ўғирликка тушган эркак уй эгасини пичоқлаб ўлдиргани хабар берилганди.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди