«Уруш сабаб Россияда қашшоқлар сони 8 млн кишига ошади» — UNICEF

Россияда қашшоқликда яшовчи аҳоли сони Украинадаги уруш сабаб 2022 йилда яна 8,3 миллион кишига ошади. Уларнинг қарийб 2,9 миллиони — болалар. Бу ҳақда уруш оқибатларининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги 22 та давлатга таъсири борасидаги UNICEF ҳисоботида келтирилган.

Фото: ERR

UNICEF прогнозларига кўра, ушбу мамлакатлардаги қашшоқлар сони 10 миллиондан ортиққа ошади. Уларнинг 4 миллиони — болалар.

Фонднинг ҳисоб-китобларига кўра, Украинада қашшоқликда яшовчилар сони 472 минг кишига ошиши кутилмоқда. Ҳисоботда таъкидланишича, бундай прогнозлар Украина ЯИМи 2022 йилда 10 фоизга қисқариши ҳисобига юзага келган. Иккинчи чоракда у 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга қисқарган.

UNICEF, шунингдек, Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларида болалар ўлими сонининг ортиши ҳамда таълимдан фойдаланиш имкониятлари камайишини прогноз қилмоқда.

«Росстат» маълумотларига кўра, 2022 йилнинг иккинчи чорагида Россияда 17,6 миллион киши қашшоқлик чегарасида яшайди. Мамлакат аҳолисининг 12,1 фоизини даромади 13 813 рублдан камроқ. Халқаро валюта жамғармаси Россия ЯИМ 2022 йилда 3,4 фоизга, 2023 йилда эса 2,3 фоизга камайишини маълум қилган.

«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Янгиликлар10:07 | 6.12.22
Самарқандда ўқувчи қизнинг кўзи жароҳатланиши ортидан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан олинди