Андижондаги «Жаҳон бозори»да ёнғин содир бўлди
Андижон шаҳрида «Жаҳон савдо комплекси»да жойлашган дўконларда ёнғин содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 19 октябрь куни соат 03:46да Андижон шаҳар “Ёрбоши» МФЙ, Наиман кўчасида жойлашган «Жахон савдо комплекси» АЖга қарашли дўконларда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:56 да етиб бориб, ёнғин соат 04:00 да тўлиқ қуршаб олинган, соат 04:16 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.
Аввалроқ Жиззахдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлгани, Қашқадарёда бир-бирига туташ икки уйда ёнғин чиққани, Тошкент вилоятида янги қурилаётган бинода ёнғин юз бергани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Фарғонадаги корхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди