Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Тожикистонга борди

Ўзбекистон ва Тожикистон бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 19 октябрь куни Тожикистон бош прокурори таклифига биноан Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон бош прокуратура делегацияси Тожикистонга ташриф буюрган.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Тожикистон бош прокурори Юсуф Аҳмадзода Рахмон ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Конструктив мулоқот давомида томонлар идоралараро муносабатлар, шунингдек икки давлат чегара олди ҳудудлари прокуратуралари ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ниғматилла Йўлдошев ўзаро манфаатли шериклик тамойилларига асосланган икки мамлакат прокуратура органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик ижобий динамика касб этаётганлигини таъкидлаб, 2022-2023 йилларга мўъжалланган бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорлик дастури бунга яққол мисол бўлишини айтиб ўтган.

Учрашув конструктив мулоқот, ўзаро тушуниш, ишчанлик ва дўстона руҳда бўлиб ўтган, унинг якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади