Бугун оқшоми. Тошкентда жанжаллашган ўқувчи қизлар, ЙТҲда ҳалок бўлган уч кунлик чақалоқ, ҳарбий ҳолат эълон қилган Путин

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи қачон очилиши маълум бўлди

Бир неча бор очилиши ҳақида хабар берилган Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғининг очилиш куни яна маълум қилинди. Унга кўра кўпчилик кутган боғнинг очилиш куни 24 октябрга белгиланган. Маълумот учун боғ 2019 йилда BMP Smart Decisions компаниясига 49 йилга ижарага берилган. Компания инвестицион мажбуриятлари доирасида боғни жаҳон стандартларига жавоб берадиган қилиб қайта таъмирлаши, эскирган аттракционларни янгисига алмаштириши лозим. Аввалроқ боғ 2022 йилнинг ёзида очилиши режа қилинган эди. Компания боғни таъмирлаш учун 4 милллион доллар инвестиция киритганди.

Фото: «Спутник»

Кейинроқ Ғафур Ғулом боғи Ўзбекистондаги кўпчилик янги лойиҳалар сингари 1 cентябрь санансида фойдаланишга топширилиши хабар берилган. Бироқ яна унинг очилиши кечиктирилган эди.

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўндирилди

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самара аэропортига фавқулодда қўндирилди. Бунга самолёт бортидаги йўловчининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Жадвалга кўра, самолёт Урганч халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 07:35 да қўниши керак эди. Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирган. Хусусан, Урганч аэропортига етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:15 га белгиланган. Урганчдан жўнаш эса соат 11:00 да, «Внуково» аэропортига етиб келиш Москва вақти билан соат 13:00 га режалаштирилган.

Фото: Uzbekistan Airports ахборот хизмати

Россиядан Ўзбекистонга авиачипталар нархи кескин тушиб кетди

Россия ҳудудидан Ўзбекистонга амалга ошириладиган парвозлар нархи 4-10 бараварга арзонлашди. Сентябрь ойи охирида 11,7 миллион сўм бўлган чипталар нархи ҳозирда юксиз йўловчилар учун 3,2 миллион сўм бўлса, юк билан ўртача 4,3 миллион сўмга чипта сотиб олиш мумкин. Нархларнинг пасайишига Россиянинг қатор шаҳарларида қисман сафарбарликнинг бекор қилиниши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: «Domodedovod.ru»

Самарқандда Spark ва Nexia тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида Spark йўлнинг қарама қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида Nexia билан тўқнашди. Ҳодисада Spark ҳайдовчиси ва Nexia’даги туғруқхонадан олиб келинаётган уч кунлик чақалоқ ҳалок бўлган.

Фото: Telegram

Тошкентдаги мактабда қизлар ўртасида оммавий жанжал юзага келди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактабда қизлар ўртасида жанжал юзага келгани тасвирланган видеолар тарқалди. Ички ичлар бош бошқармаси бунга муносабат билдириб, ушбу воқеа 2019 йил 25 апрелда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги мактаблардан бирида содир бўлгани ҳамда ўқувчиларнинг ота-онасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича чора кўрилганини маълум қилди. Шунингдек, муносабатда «баъзи оммавий ахборот воситаларидан шов-шув кўтариш мақсадида эски видеоларни такрор тарқатмаслик» сўралган.

Кадр: Telegram

Дунёда нима гап?

Путин Украинанинг Россия таркибига ўтган ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилди

Путин Украинадаги Россия ҳудудига «қўшилган» ҳудудлар, жумладан ДХР, ЛХР, Херсон ва Запарожьеда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудларда Россияга қўшилмасидан аввал ҳам ҳарбий ҳолат режими амалда бўлган. Шунингдек, Россия президенти хавфсизликни таъминлаш учун вилоят раҳбарларига ҳам бир қатор ваколатлар берган.

Фото: AP Photo

Херсон аҳолисига шаҳарни тарк этиш бўйича хабарлар юборила бошланди

Украинанинг Россия таркибига қўшилган Херсон ҳудуди раҳбари 18 октябрь куни берган баёнотида шаҳар аҳолисини Днепр дарёсининг чап соҳилига кўчириш бошланиши ҳақида айтган эди. Бугун, 19 октябрь куни эрта тонгдан бошлаб херсонликларнинг телефон рақамига аҳолини эвакуация қилиш бошлангани ҳақида хабарлар кела бошлаган. Шунингдек, маъмурлар Херсон вилоятининг ўнг соҳили украиналиклар томонидан ўққа тутилиши мумкинлиги ҳамда бу ҳудудни «бериб қўймасликлари, охиригача курашишлари»ни маълум қилишган.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди