ФВВ ёғингарчилик сабаб ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши оқибатида йўлларда сув тўпланиши ва қатнов қисимларига оқиб чиқиш ҳолатлари кузатилаётганидан огоҳлантирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, жойларда юзага келган вазиятларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, куз-қиш мавсумининг қорли ва ёмғирли кунлари бошланганлиги сабабли хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг, айниқса, ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёт бўлишларини сўраб қоламиз», дейилади мурожаатда.

Хусусан, ижтимоий тармоқларда Самарқанднинг Булунғур туманида ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқини юзага келгани тасвирланган видеолар тарқалди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 19 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинган, шунингдек, Тошкентда ҳаво сифати сезиларли даражада яхшилангани айтилганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди