Итини қучоқлаб олган аёл, калла суяги кўтариб олган намойишчи, Ҳиндистондаги улкан оёқ кийимлар — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Россия асирлигидан озод қилинган аёллар кенг кўламли ҳарбий асирлар алмашинувида журналистларга мурожаат қилмоқда

Фото: Getty Images

Россия ракеталари зарбасидан катта зарар кўрган турар жой биноси олдида итини кўтариб турган аёл.

Фото: Reuters

Россиянинг Ейск шаҳрида кўп қаватли уй билан тўқнашган Су-34 ҳарбий самолётининг парчаси турар жой ҳовлисида ҳалокатга учраган жойида турибди.

Фото: Getty Images

Фавқулодда хизматлар Киев ўққа тутилгандан сўнг ёнғинни бартараф этмоқда.

Фото: EPA

Бразилияда ибодатчилар президент Жаир Болсонарони қўллаб-қувватлаш учун оммавий маросим пайтида ибодат қилишмоқда.

Фото: Reuters

Порт-о-Пренсда Гаити Бош вазири Ариел Генрийга қарши норозилик намойиши ўтказаётган эркак

Фото: Reuters

Гаити бош вазири Ариел Генрининг сурати ҳамда Гаити пойтахти Порт-о-Пренс шаҳрида бир неча ҳафта давом этган танқисликдан сўнг унинг истеъфосини талаб қилган норозилик намойиши чоғида АҚШ ва Канада байроқлари ёпиштирилган сохта тобутни кўтариб юришмоқда.

Фото: Reuters

АҚШдан депортация қилиниб, Мексикага қайтариб юборилган отасига тасалли бераётган 4 ёшли бола.

Фото: Reuters

Фаластинлик бола қочқинлар лагерида брейк денс рақсига тушмоқда.

Фото: Getty Images

Сурия шимолидаги Раққа қишлоғидаги лагерда болалар қум бўрони остида ўйнашмоқда

Фото: AFP

Ҳиндистонда ишчилар 38 метр баландликдаги ижтимоий ислоҳотчи доктор Амбедкар ҳайкалининг пойабзали устида ишламоқда.

Фото: Getty Images

Меҳмонлар Гуггенхайм музейида америкалик рассом Ричард Серранинг «Вақт масаласи» асари ичида қучоқлашмоқда. Бу асар америкалик ёзувчи Ден Брауннинг «Ибтидо»си орқали машҳурликка эришган.

Фото:

Франциялик ҳужумчи Карим Бензема футбол бўйича «Олтин тўп» совринини қўлга киритди.

Фото: Reuters

Футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг 22-тури доирасида Нефтчи ва Навбаҳор жамоалари ўртасидаги водий дербисида Наманган жамоаси иродали ғалабага эришди. Суратда «лочинлар» бош мураббийи Самвел Бабаян ёмғирли ҳавода шогирдлари ўйинини кузатмоқда.

Фото: Championat Asia

Ёмғир ёғишига қарамай севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаётган Навбаҳор ва Нефтчи мухлислари спорт журналистлари объективида.

Фото: Championat Asia
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди